Тиббий маданиятни оширишга қаратилган тадбир уюштирилди
Яхши маълумки, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тадбирларда бир қатор соҳа вакиллари қаторида ички ишлар органлари ходимлари фаоллик кўрсатишмоқда. Шу маънода, ички ишлар органлари ходимларининг саломатликларини мустаҳкамлаш, зарурий тиббий ва дезинфекция воситалари билан таъминлаш ҳамда уларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Пандемия шароитида ички ишлар органлари ходимлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш баробарида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларининг асосий иштирокчисига айланишди. Чунончи, соҳа вакиллари фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилишларини назорат қилишмоқда. Шунингдек, улар томонидан тўсиқ постларида транспортлар ҳаракати чекланаётир.
Карантинга олинган турар жойлар ҳамда муассасаларнинг қўриқланиши ҳам ички ишлар органлари ходимлари зиммасида. Тизим вакиллари коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини мунтазам уюштиришмоқда. Мазкур жиҳатлар ички ишлар органлари ходимларининг соғлигини ҳимоя қилишни усутвор масалага айлантиради.
Шу маънода, ички ишлар органлари ходимлари зарурий тиббий ва дезинфекция воситалари билан мунтазам таъминланмоқда. Уларга касалликка чалинмаслик нуқтаи назаридан атрофлича тушунчалар берилаётир. Хусусан, вилоят ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими ходимлари томонидан Зомин тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Зарбдор тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирокида тиббий маданиятни оширишга қаратилган тадбир уюштирилди.
Айтиш керакки, бундай тадбирлар вилоятдаги барча ҳудудий ички ишлар бўлимларида бўлиб ўтмоқда. Айни мазмундаги тарғибот аҳоли ўртасида ҳам ташкил этилаётир.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати