17 Сентябр 2021 йил
837
“Tico” ҳайдовчиси хатога йўл қўйди
Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Шароф Рашидов тумани Яхтанлик маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Tico” қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Шароф Рашидов тумани Совунгарлик маҳалласида яшовчи шахс бошқарувидаги “Nexia” билан тўқнашган.
Оқибатда “Tico” ҳайдовчиси ҳамкор жароҳат, бош мия чайқалиши, ўнг елка суягининг ёпиқ синиши, ўнг сон суягининг очиқ синиши, чап қўл тирсак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.