3 Март 2021 йил 976

Тил - миллат кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида “Тил – миллат кўзгуси” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўқувчилар ва ИИВ малака ошириш институти профессор ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда таълим муассасаси директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Гулноза Почоева ўзбек тилининг тарихий аҳамияти, тилимизнинг мавқеини ошириш, лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш каби қатор масалалар юзасидан чиқиш қилди.

Давра суҳбати якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

 

Text to speech