11 Ноябр 2020 йил
598
Тилла зирак ўғриси аниқланди
Жиззах шаҳар ички ишлар органларига Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи 1971 йил туғилган фуқаро Р.Л. мурожаат қилиб, тилла зираги ўғирланганлигини маълум қилди.
Шикоятчининг билдиришича, ўғирлик содир бўлишидан аввал маҳалладоши уй ишларида ёрдамлашиш учун хонадонига ташриф буюрган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур ўғирлик жабрланувчининг тахминига мувофиқ маҳалладоши томонидан содир этилгани аниқланди.
Далилий ашё сифатида ўғирланган тилла зирак ҳужжатлаштириб олинди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати