25 Май 2020 йил 936

“Тим-тим”чи ушланди

Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 май куни Сарайлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йил туғилган К.Д.нинг яшаш уйида ноқонуний равишда пахтани чигитдан ажратиш ускунаси ишлатиб келаётгани аниқланди.

Ҳуқуқбузардан 172 кг чигитдан ажратилган пахта маҳсулоти, 141 кг пахта толаси, 226 кг чигит маҳсулотлари ва пахтани чигитдан ажратадиган ускуна ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech