11 Август 2021 йил
554
Томорқада каннабис, жавон остида марихуана
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Маданият қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. томорқасида 8 туп каннабис етиштираётгани аниқланди.
Шунингдек, унинг ошхонаси кўздан кечирилганида жавон остидан 7,75 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.