Тормози ишламай қолган “Isuzu” “Dаmаs”га урилди
Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997 километрида тормози ишламай қолган “Isuzu” русумли автоулов Ғаллаорол тумани, “Кўкгумбаз” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган Ғ.Қ. бошқарувидаги “Dаmаs” русумли автомашинанинг орқасига урилган.
Оқибатда “Isuzu” йўлдан чиқиб кетиб, қулаган ва автоуловнинг двигателида ёнғин юз берган. Ушбу автомашина юкхонасида бўлган 5 тонна ёғ ҳам ёниб кетган. Тўқнашув натижасида “Isuzu” ҳайдовчиси Бухоро тумани, Чорбакир маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган С.О. чап тос соҳаси ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Шунингдек, “Dаmаs” йўловчиси, Ғаллаорол тумани, “Кўкгумбаз” қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1986 йилда С.Ҳ.нинг чап қўли билагидан ёпиқ синган ва тиббий ёрдам олган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати