9 Сентябр 2020 йил 549

“Тошкент-Термиз” М-39 йўлидаги йўл улов ҳодисаси натижасида бир киши вафот этди

 

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 958- километрида йўл улов ҳодисаси рўй берди. Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти, Китоб туманида истиқомат қилувчи 1979 йил туғилган фуқаро “Кобалт” русумли автомашинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Сирдарё вилояти, Ховос туманида истиқомат қилувчи 1995 йил туғилган Т.М.ни уриб юборган.

Натижада пиёда олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech