4 Декабр 2020 йил
495
Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1025- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди
Ғаллаорол тумани Мулкуш қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1025- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.
Яъни, Сурхондарё вилояти Денов тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи А.Ш. бошқарувидаги “Lada Vesta” пиёдалар ўтиш жойида фуқароларга йўл бериш учун тўхтаган “Mercedes Benz-180”нинг орқасидан урган.
Оқибатда “Lada Vesta” йўловчиси Денов туманининг Собир Раҳимов маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, уй бекаси М.Б. оғир тан жароҳати олиб, Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати