Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1028- километрида йўл улов ҳодисаси рўй берди. Шунингдек...
Ғаллаорол тумани Хонимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1028- километрида йўл улов ҳодисаси рўй берди. Яъни, туманнинг Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.О. бошқарувидаги “Lacetti” носозлиги туфайли йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб турган “Газ-53” русумли юк машинасининг орқасидан урилган. Оқибатда енгил автомашина йўловчиси, туманнинг Олимлар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Қ.Р. бош мия оғир даражадаги лат ейиши, бош суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ғаллаорол туманида автотранспортлар билан боғлиқ яна бир кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 1008- километрида туманнинг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Ҳ. бошқарувидаги “Nexia” йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилди. Йўлнинг музлаганлиги ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотишига сабаб бўлган.
Шу ҳолатда мазкур автоуловга Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи О.Н. бошқарувидаги “Nexia” урилган. Оқибатда Ж.Ҳ.га тегишли автомашинадаги йўловчилар, Ғаллаорол тумани Аламли маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Н. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг елка суяги пастки учлигидан ёпиқ майдаланиб силжиб синиши, юзида кўплаб кесилган жароҳатлар, шу туманнинг Самарқанд маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Қ. ўнг елка суяги пастки учлигидан ёпиқ майдаланиб силжиб синиши ташхиси билан, шунингдек О.Н. бошқарувидаги “Nexia” йўловчиси, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чамбил қишлоғида яшовчи Н.М. пешона ва қош соҳаси урилиб йиртилган жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати