Товламачи мақсадига эриша олмади
Ғаллаорол тумани, Маржонбулоқ шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1979 йил туғилган мактабгача таълим муассасаси мудираси А.Н. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Молтов қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1982 йил туғилган А.Л. нинг товламачилик йўли билан пул талаб қилаётганини билдирди.
Маълум бўлишича, мактаб мудираси карантин бўлишига қарамасдан қўл остидаги ходимларини ишлатган. Ушбу ҳолатни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотга етказмаслик эвазига фуқаро А.Л. мактаб мудирасидан 5 миллион сўм пул талаб қилган.
Тезкор текширув давомида мактаб мудираси пул талаб қилувчининг пластик картасига 3 миллион сўм пул ўтказиб бергани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати