2 Декабр 2021 йил 716

Транспорт тўқнашувчида фуқаролар жароҳатланди

Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласи ҳудудида Шароф Рашидов тумани Қангли қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Э.Й. бошқарувидаги “Нексия” билан Шароф Рашидов туманининг Мўлканлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.З. бошқарувидаги “Нексия”га тўқнашган.

Оқибатда О.З.га тегишли “Нексия” салонида бўлган йўловчи, Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласида яшовчи Ж.З. ўнг ўмров суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech