21 Ноябр 2020 йил 464

Тўқнашув оқибатида “нексия”да ёнғин келиб чиқди

Дўстлик тумани Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган М.Д. туманнинг “Олтин водий” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Нексия” бошқарувини йўқотди ва автоулов йўл четидаги дарахтга урилади. Тўнашув оқибатида автомобиль двигатели ва салонида ёнғин келиб чиқди.

Оқибатда ҳайдовчи М.Д. ҳамда салонда бўлган турмуш ўртоғи, 1989 йилда туғилган ЮД.га туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

              

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech