28 Ноябр 2022 йил
582
Тунда мол етаклаганлар...
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қўйтош шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида тунги патрулликка жалб қилинган ички ишлар органлари ходимлари соат 1.30.да қорамол етаклаб кетаётган О.Б. ҳамда И.О.ни тўхтатдилар. Қорамол шу ҳудудда яшовчи Т.И.нинг ҳовлисидан ўғирланганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган суриштирув давомида Қўйтош шаҳарчасида яшовчи бу йигитлар маҳалладошлари Б.Ғ. ҳамда Д.С. билан тил бириктириб, 2022 йилнинг ноябрь ойида шу ҳудудда яшовчи Ш.Р.нинг 1 бош, 2022 йилнинг август ойида эса А.Б.нинг 2 бош қорамолини ўғирлаб сотиб, пулини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.