29 Декабр 2021 йил 685

Тундаги ўғирлик

Тунги соат 2.30.да ички ишлар органлари ходимлари Жиззах вилояти Пахтакор тумани Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳаракатланаётган “УАЗ”ни тўхтатиб, текширдилар.

Мазкур жараёнда автоулов юкхонасида 10 дона шифер, 144 метр рейка, 12 дона тахта борлиги маълум бўлди.

Шароф Рашидов туманининг Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайдиган ҳайдовчи қурилиш маҳсулотларини Боғишамол маҳалласидаги қурилиш майдонидан олиб, уйига элтаётганлигини билдирган.

 

Text to speech