6 Ноябр 2020 йил 541

Учариқлик ҳуқуқбузарга чора кўрилади

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” доирасида қатор қонунбузарликларга чек қўйилмоқда.

Чунончи, Учариқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1976 йил туғилган фуқаро С.Ж.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида ноқонуний равишда пахтани чигитидан ажратиш ускунаси ўрнатиб, ишлатиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech