Учтепа – Жиззах 4/Р-38 йўлининг 31 километрида йўл улов ҳодисаси содир этилди
Жиззах шаҳри ҳудудидан ўтган Учтепа – Жиззах 4/Р-38 йўлининг 31 километрида Бахмал тумани Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, 1991 йилда туғилган Э.Ҳ. бошқарувидаги “Foton” юк машинасини йўл ёқасида турган “Камаз” автомашинасининг орқа чап бурчагига урган. Ҳалокат оқибатида “Foton”юк машинаси салонида бўлган Бахмал тумани, Ўсмат шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.И. тан жароҳати олиб, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этди.
Худди шундай, марҳумнинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган К.И. мазкур шифохонага бош мия чайқалиши ташхиси билан ётқизилди. Ҳалокат ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида рўй берган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати