11 Сентябр 2020 йил 550

Ўғирланган пуллар кўрпа-тўшак орасида сақланган

Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлимига Тошкент шаҳри  Сирғали тумани 6- мавзесида яшовчи, 1972 йилда туғилган, масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси А.С. мурожаат қилиб, 26 миллион сўм пулини ўғирлатиб қўйганлигини билдирди. Иш бошқарувчининг маълум қилишича, у бошчилигидаги қурувчилар гуруҳи Шароф Рашидов туманининг Қаҳрамон маҳалласида кўп қаватли уйлар қуриш билан машғул бўлган.

Йўқолган пуллар ана шу қурилиши битмаган турар жой хонадонларидан бирида кўрпа-тўшак орасида сақланган. Мазкур маблағ қурувчиларга иш ҳақи сифатида тўлашга мўлжалланган эди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида жиноятни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Тўламайдон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1986 йилда туғилган Э.Т. содир этганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech