28 Январ 2021 йил
613
Ўғирланган телевизор манзилиги етмади
Тунги соат 00.50 да Жиззах вилояти Зомин тумани Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари эътиборини телевизор кўтарган шахс тортди. Суҳбат жараёнида фуқаро қўлидаги қўлидаги матоҳни қаердан олганлигини тушунтириб бера олмади.
Маълум бўлишича, Тараққиёт маҳалласида яшовчи Ж.И. телевизорни Зомин тумани тиббиёт бирлашмасидан ўғирлаб чиққан. Айни вақтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.