15 Январ 2021 йил 408

Иссиқ изида фош этилди ўғирлик

Жорий йилнинг 11 январдан 13 январгача бўлган вақт оралиғида Жиззах шаҳри, Кимёгар маҳалласидаги хонадонларнинг биридан қиймати 20 миллион 500 минг сўм пуллар, 2 дона узук, 1 дона трос клони ўғирлаб кетилди. Жабрланувчининг бу тўғридаги аризаси асосида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятчини топишга муваффақ бўлди.

Пул маблағлари ва тақинчоқларни Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан содир этилганлиги маълум бўлди. Бир дона трос клони, 1 миллион 500 минг сўм пул, 1 минг 750 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ўғирлик яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ҳолда, кириш эшигининг қулфи калит танлаш йўли билан очиб содир этилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

Text to speech