Ўғирлик “иссиқ изи”да фош этилди
Шу йилнинг 4 август куни Шароф Рашидов тумани, Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1981 йил туғилган фуқаро Д.Й. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Бобур маҳалласида жойлашган уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб номаълум шахс жавон, шкаф, қозон, парда, эшик, ва ошхона жиҳозларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Тезкор суриштирув ишлари натижасида Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мазкур ўғирлик жинояти “иссиқ изи”да фош этилди.
Ўғирланган буюмлар Жиззах шаҳар, Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи 1983 йил туғилган фуқаро С.Р. дан ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати