29 Июл 2021 йил 582

Ўғирлик мол юқмайди

Шу йилнинг 22 июль куни Жиззах вилояти Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг уйидан 2 миллион сўм ўғирланди. Турар жойда ҳеч ким йўқлиги ва хонадон деразасининг очиқ қолгани жиноятчига қўл келган. 24 июль куни эса шу маҳаллада яшовчи бошқа бир фуқаронинг уйидан 2 миллион 100 минг сўм ўғирланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жабрланувчиларнинг аризалари асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари олиб борилди. Натижада ушбу жиноятларни вилоятнинг Шароф Рашидов тумани, Учтепа дахаси, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс содир этгани аниқланди. Айбланувчидан далилий ашё сифатида 3 дона уяли алоқа воситаси ва 100 минг сўм пул ҳужжатлаштириб олиниб, жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech