28 Сентябр 2020 йил 518

Ўғирлик тезкор тадбир натижасида фош этилди  

Жиззах шаҳрининг Зилол маҳалласидаги қурилиш моллари савдо дўконида ўғрилик рўй берди. Ўғри дўкон эшигининг очиқлигидан фойдаланиб, стол тортмасида турган 1000 АҚШ долларини олиб кетган. Бу тўғрида дўкон эгаси 1994 йилда туғилган, А.Ж. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига маълум қилди.  

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва жиноят Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Ж. томонидан содир этилгани аниқланди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech