2 Апрел 2021 йил
981
Ўғирликка қўл урган ўқувчига жиноий иш қўзғатилди
Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, турар жойидаги ётқохонасида бўлган шкафдан қиймати 8 миллион 600 минг сўмлик турли хилдаги аёллар тақинчоқлари ўғирланганлигини маълум қилган. Жиноят турар жой эшиги қулфини бузиш йўли билан амалга оширилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғриликни Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабининг 11- синф ўқувчиси содир қилганлиги аниқланди. Боладан сирға ҳамда кулон ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.