17 Ноябр 2022 йил 455

Уй эмас, ташвишга эга бўлишди

2021 йил 18 августида Андижон вилояти Улуғнор тумани Овулмат маҳалласида яшовчи, МЧЖ раҳбари Ҳ.Т. кўп қаватли уй қуриш мақсадида “E-auksion” орқали Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан 67 сотих ер майдони сотиб олиб, турар жой қуришига бир гуруҳ фуқароларни ишонтириб, улардан 1 миллиард 646 миллион сўм олган. Аммо 2022 йилнинг 3 февралида уйни фойдаланишга топширишни ваъда қилган  қурилиш корхонаси раҳбари сўзида турмади.

Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан сўнг ўтказилган суриштирув давомида гумондорнинг фуқаролардан олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech