3 Июл 2020 йил 807

Қўй ўғрилари қўлга олинди

2019 йилнинг 10 сентябрь куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани Чимқўрғон ҚФЙда яшовчи, 1983 йилда туғилган чўпон С.Х. ички ишлар органларига мурожаат этиб, очиқ майдондаги қўрасидан 9 бош қўйини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ушбу мурожаат асосида олиб борилган суриштирувлар дастлаб натижа бермади.

Ички ишлар органлари ходимлари ўғрилар ва йўқолган чорва молларини топишга қаратилган ҳаракатни тўхтатмадилар. Натижада жиноятчиларни тутишга муваффақ бўлинди. Маълум бўлишича, ўғрилик Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик МФЙ Порашт қишлоғида яшовчи ака-укалар 1991 ва 1993 йилда туғилган Н.Ш ҳамда Н.А.лар томонидан содир этилган. 5 бош қўй далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech