15 Сентябр 2020 йил
677
Қўй ўғриси ушланди
Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган Ф.Ж. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 11 сентябрга ўтар кечаси бозор нархи 300 миллион сўмлик 216 бош қўйларини ўғирлатиб қўйганлигини билдирган. Ўғрилик юз берган вақтда майда шохли моллар туманнинг Қулфисар қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжалигининг экиндан бўшаган майдонида бўлган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида жиноятни Шароф Рашидов тумани Тошкентлик маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган И.М. содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда қўйлар эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати