18 Сентябр 2020 йил 601

Қўй ва эчки ўғрилари қўлга олинди

Зафаробод тумани, Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги дала майдонларига 353 бош майда шохли чорва молларини боқиш учун келган,  Бахмал тумани Новқа қишлоғида яшовчи, 1977 йилда туғилган С.М. жорий йилнинг 15 февраль куни Зафаробод тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Маълум бўлишича, шу йилнинг 13 февралидан 15 февралигача бўлган вақт оралиғида кимдир 4 бош қўйи ҳамда 3 бош эчкисини ўғирлаб кетган. Умуман олганда чўпонга 6 миллион 200 минг сўм зарар етказилганди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни Шароф Рашидов тумани Қулама қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1983 йилда туғилган Н.А., шу туманнинг Қаҳрамон қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1958 йилда туғилган С.Б. ҳамда Жиззах шаҳри Амир Темур маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, М.Х. томонидан содир этилгани аниқланди.

Айбланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Айтганча, улардан 4 бош қўй далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech