2 Декабр 2020 йил
530
Уйда ароқ сотаётганлар
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан алкоголли ичимликлар ноқонуний савдосининг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда. Маълумот ўрнида айтиш керак, Жиззах вилояти ички ишлар органлари томонидан бир суткада бу турдаги 6 та қонунбузарлик аниқланган. Чунончи, Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. яшаш уйида спиртли ичимликлар савдосини йўлга қўйгани маълум бўлди. Аёлдан 65 дона ароқ маҳсулоти ҳужжатлаштириб олинган.
Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати