19 Май 2020 йил 828

Уйида фоҳишахона ташкил этган фуқаро қўлга олинди

Дўстлик туманида яшовчи фуқаро карантин қоидаларини бузгани етмагандек, ўз уйида фохишахона ташкил этди.

Жорий йилнинг 18 май куни туман ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Алишер Навоий маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган, турмушидан ажрашган аёлнинг  хонадони кўздан кечирилганда туманнинг Қаҳрамон маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган эркак ва Мирзачўл туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган, турмушдан ажрашган аёл учун уйида 95 минг сўм эвазига шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech