29 Июл 2021 йил 523

Қўлга илингани хисобми ?..

2021 йилнинг 15 июль куни Жиззах вилояти Зомин тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан сув насоси ўғирланди. 16 июль куни эса туманнинг Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинидаги хусусий фирма қаршисидан велосипед ҳамда 2 дона уяли алоқа воситаси номаълум шахс томонидан олиб кетилди. Шунингдек, 17 июлда Зомин тумани Мирзо Улугбек маҳалла фуқаролар йиғинида қурилаётган кўп қаватли уйдан темир кесиш ускунаси ғойиб бўлиб қолди.

Жиноятлар давом этиши мумкин эди. Аммо ички ишлар органлари ходимлари мазкур қинғирликларни содир этган шахсни қўлга олдилар. У Зомин тумани, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс бўлиб чиқди. Айбланувчидан ўғирланган буюмлар ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech