5 Декабр 2020 йил
566
Ўғри аёл қўлга олинди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Ҳ.Олимжон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Ҳ. мурожаат қилиб, шу маҳаллада жойлашган савдо дўконида фуқаролик паспорти, телефон аппарати ва пуллари бўлган аёллар сумкасини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирди.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур жиноят Шароф Рашидов тумани, Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.Г. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати