2 Сентябр 2020 йил
552
Ўғри ҳамқишлоғи бўлиб чиқди
Зомин тумани ички ишлар идораларига Ширин қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.А. мурожаат қилиб, қўл телефон аппарати ўғирлангани ҳолатини баён қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни унинг ҳамқишлоғи, 1988 йилда туғилган Ғ.Ё. содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида 5 дона қўл телефон аппарати ҳужжатлаштирилди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати