21 Январ 2021 йил
620
Ўғри Форишда ушланди
Жиззах шаҳрининг Улуғбек маҳалласида яшовчи С.А. уйи қаршисида турган “Nexia”сининг эшиги бузиб очилганлигини кўриб, “капалаги” учиб кетди. Ўғри тунда автоулов ичида бўлган антирадар ҳамда атирни олиб кетганди.
Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган аризаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилди. Натижада мазкур жиноятни вилоятнинг Фориш тумани Янгиқишлоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи, муқаддам ўғирлик қилганлиги учун судланган Т.А. содир этганлиги аниқланди.
Ундан ўғирланган буюмлар ҳужжатлаштириб олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.