22 Июл 2021 йил 607

Ўғри йўловчи ушланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Matiz”ни Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига олиб кирганида мазкур автоуловда бўлган номаълум йўловчи 125 минг сўм пул ҳамда ҳайдовчи ва автоуловга тегишли ҳужжатларни ўғирлаб кетди. Табиийки, жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилгани аниқланди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech