3 Ноябр 2020 йил
571
Ўғри пластикдан пулларни ечиб олган эди
Зомин туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Обиҳаёт қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Ў.А. ўғирлик жиноятидан жабрланганлигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, номаълум шахс мурожаатчининг шахсий пластик картасидан 1 миллион 500 минг сўм пулларини ечиб олган.
Ички ишлар органлари ходимлари ўтказган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноят Зарбдор тумани, Оқар қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган У.Н. томонидан содир этгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати