5 Октябр 2020 йил
519
Ўғри Тошкент вилоятида ушланди
Шароф Рашидов тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.Й. эрталаб уйидан чиқиб, туш пайти қайтганида яшаш жойида ўғрилик юз берганлигинини кўриб, ҳушидан айрилишига оз қолди. Унинг уйидаги шкафда сақланаётган қиймати 60 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ғойиб бўлганди.
Жабрланувчининг мурожаати асосида ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув натижасида жиноятни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1985 йилда туғилган Р.Т. содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда айбланувчи ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати