30 Ноябр 2021 йил 580

Ўғрилар маҳалладош бўлиб чиқди

Жиззах вилояти Фориш тумани Яссикечув маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.В. нинг 2 бош қўйи ўғирланди.

Кўп ўтмай мазкур манзилда яшовчи Ш.Н.нинг ҳам 3 бош қўйи ғойиб бўлди. Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятларни Яссикечув маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.М., А.Й., И.Ю. ҳамда Ғаллаорол тумани Гулчамбар қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.В.лар содир қилгани аниқланди.

Text to speech