5 Феврал 2021 йил 739

Ўғрилар қўлга олинди

2020 йилнинг 2 декабрга ўтар кечаси Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Н.нинг турар жойидаги қўйхонасидан 3 бош қўй ўғирланган. Жиноятчиларга ҳовлини ўраб турган симтўсиқ халақит қилмаган.

Жабрланувчининг ички ишлар органларига ёзган аризаси асосида соҳа вакиллари тезкор қидирув тадбирларини амалга ошириб, жиноятни содир этган шахслар қўлга олинди. Маълум бўлишича, ўғирликларни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Зарбанд қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи О.Ҳ. ҳамда шу туманнинг Чордара қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи А.А ҳамда Ҳ.Қ.лар содир этган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech