22 Май 2020 йил 683

Ўғрилар ушланди, ўғирлик моллар ҳужжатлаштирилди

20 май куни Жиззах шаҳрининг Хайробод маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Т.Б. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, хонадонида ўғирлик содир бўлганлигини билдирган. Маълум бўлишича, 15-20 май оралиғида Т.Б.нинг турар жойида ҳеч ким яшамаган. Бундан кимдир фойдаланиб, хонадон деразаси ромини бузган ва 2 дона телевизор, 2 дона мусиқа колонкаси, соч дазмоллагич ва пичоқ олиб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари натижасида жиноятни Жиззах шаҳрининг Иттифоқ маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.М., 2006 йилда туғилган М.Р. ҳамда Бобур маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган А.А.лар содир этганлиги аниқланди. Ўғирланган электротехника буюмлари ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат бўйича тергов бошланган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech