8 Январ 2021 йил
547
Ўғрилар жазодан қоча олмайди
2020 йилнинг 22 декабрга ўтар кечаси Жиззах шаҳрининг Тошлоқ маҳалласи ҳудудидаги 2 та савдо шохобчасида ўғирлик юз берди. Дўконлардан биридан қиймати 5 миллион 800 минг сўмлик 2 та уяли алоқа воситаси, бошқасидан эса 1 миллион 600 минг сўм пул олиб чиқиб кетилган. Жиноят савдо шохобчалари эшигини бузиш йўли билан амалга оширилган.
Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига мурожаатлари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилди. Натижада ўғирликларни вилоятнинг Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи С.Э. ҳамда Ф.П. содир қилганлиги аниқланди. Айбланувчилардан 2 дона уяли алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.