6 Август 2021 йил 523

Ўғрини узоқдан қидирманг

Шу йилнинг 1 августига ўтар кечаси Жиззах вилояти Зомин тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.З.нинг уйи ётоқхонасидан 2,5 миллион сўм ўғирланди. Турар жойда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс бу ишни девордан ошиб кириш йўли билан амалга оширган.

Худди шундай, туманнинг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Қ.нинг ҳовлисидан бир бош қўй ўғирланган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноят Халқобод маҳалласида яшовчи Д.Қ. томонидан содир этилгани аниқланди. Айбланувчидан далилий ашё сифатида 1,5 миллион сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Text to speech