27 Июл 2020 йил
546
Ўғрининг югургани қамоқхонагача бўлди
Жиноят ишлари бўйича Фориш тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан айбланиб, қидирув эълон қилинган Жиззах шаҳар, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи И.Ш. яширин манзилидан қўлга олинди.
Фуқаронинг Шароф Рашидов туманидаги яширин манзили туман жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан аниқланган. И.Ш. вақтинча сақлаш хибсхонасига жойлаштирилган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати