30 Ноябр 2020 йил
546
Ўғрининг нияти амалга ошмади
Шу йилнинг 27 июль куни Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1977 йилда туғилган чўпон Ш.Ҳ.нинг 1 бош қўйи изсиз ғойиб бўлди.
Аниқроғи, у туманнинг Молтоб қишлоғи ҳудудида қўйларини боқиб юрган пайтида майда шохли молларидан бири йўқолиб қолган. Ш.Ҳ. қидира-қидира топа олмагач, ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилди.
Соҳа вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ниҳоят қўй ўғриси топилди. У жабрланувчининг ҳамқишлоғи, 1992 йилда туғилган А.Қ. бўлиб чиқди. Йўқолган қўй ҳужжатлаштириб олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати