7 Декабр 2020 йил 562

Ўғрининг омади чопмади

Жиззах шаҳри Тинчлик маҳалласида яшовчи Ф.Ш. ўғрилик жиноятини содир этганида қилмишидан биров хабар топмаслигига ишонганди. Аммо сири фош бўлгач, тавба қилиш ўрнига қочиб қолишни маъқул кўрди.

Натижада шу йилнинг 7 ноябрь куни унга нисбатан тегишли тартибда қидирув эълон қилинди. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан айбланувчини тутишга қаратилган тезкор тадбирлар туфайли Ф.Ш.нинг Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинди.

Айни пайтда у вақтинча сақлаш ҳибсхонасида.   

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech