30 Декабр 2020 йил 626

Ҳушёрликни йўқотиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ғозғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Жиззах – Қўқон А-376 йўлининг 287 километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Чунончи, вилоятнинг Зарбдор тумани Бўстон шаҳарчаси Шодлик маҳалласида яшовчи Ж.Қ. бошқарувидаги “Nexia” музлаган йўлда сирғаниб, дарахтга урилган. Оқибатда автолулов ичида бўлган йўловчи, Шароф Рашидов тумани Жиззахлик маҳалласида яшовчи Ҳ.Т. жабрланди.

Шифокорлар йўловчига ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказилганлигини билдиришган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Худди шундай, вилоятнинг Бахмал тумани Оқтош қишлоқ фуқаролар йиғинидан ўтган Ўсмат – Аламли – Килдон 4К-260 йўлининг 3- километрида “Nexia” йўлнинг қатнов қисмида кетаётган маст пиёдани уриб юборган. Оқибатда туманнинг Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи жабрланувчи А.Ш. бош мия ёпиқ жароҳати, ички аъзоларнинг эзилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

 “Nexia” ҳайдовчиси, туманнинг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Ў.га нисбатан суриштирув ўтказилмоқда. 

 

Жиззах витлояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech