8 Июл 2020 йил 602

Уста ўғри бўлиб чиқди

 

Пахтакор тумани ички ишлар бўлимига Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1984 йил туғилган М.С. мурожаат қилиб, уйини таъмирлаётган усталардан бири ванна ва вентиляторларини ўғирлаб кетганини билдирди.

Аниқланишича, мазкур жиноят Наманган вилояти, Чортоқ туманида истиқомат қилувчи 1984 йил туғилган М.Б. томонидан содир этилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech