17 Декабр 2020 йил
578
Устахонада содир этилган ўғирлик фош этилди
Шу йилнинг 13 декабрига ўтар кечаси тунда Фориш тумани марказидаги деҳқон бозори ҳудудида жойлашган уяли алоқа воситаларини созлаш устахонасида ўғирлик рўй берди.
Номаълум шахс устахона эшигини бузиб кириб, 2 дона уяли алоқа воситаси ҳамда 16 дона ёрдамчи қурилмаларни олиб чиқиб кетган. Бу тўғрида ички ишлар бўлимига устахона эгаси туманнинг Э. Камолов кўчасида яшовчи М.Н. маълум қилган.
Соҳа вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Фориш туманининг Боғдон маҳалласида яшовчи, ўрта умумтаълим мактабининг 9- синф ўқувчиси А.Ғ. содир этганлиги аниқланди. Ўқувчидан 2 дона уяли алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олинган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати