22 Ноябр 2020 йил
537
Ҳуқуқбузар яширинган манзилидан ушланди
Зафаробод тумани, Нурафшон шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Н.Л. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятни содир этганликда гумонланиб, туман прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган эди.
Туман ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида фуқаронинг Тошкент шаҳар Яшнабод тумани ҳудудидаги яширин манзили аниқланди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати