21 Июл 2020 йил
556
Ҳуқуқбузардан алкогол маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинди
Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан Сангзор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида алкогол маҳсулотини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди.
Хусусий тадбиркор Б.Г. яшаш уйида жойлашган озиқ-овқат дўконида спиртили ичимлик маҳсулотлари сотиб келган. Ҳуқуқбузардан 1582 дона ҳар хил турдаги ароқ ва пиво маҳсулотлари ҳужжатлаштириб олинди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати